Автор - Алишер Шахобиддинов в 20:23
Бугун «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси жамоаси учун яна бир қувонарли кундир. Чунки, кафедрамиз қошида фаолият юритаётган «Радист» радиоҳаваскорлик тўгараги ҳақида кафедрамиз ўқитувчиси Азиза Юсупованинг «ТЕЛЕРАДИОЭШИТТИРИШ ТИЗИМЛАРИ КАФЕДРАСИ ҚОШИДА ТЎГАРАК ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА» номли мақоласи Хабар газетасининг 2017 йил 6-январдаги 1(1267)-сонида чоп этилди.
Мақола билан газетанинг 13-саҳифасида танишишингиз мумкин. Газетанинг муштарийлари ушбу мақолани бугунги сонда мутолаа қилганликларидан умиддамиз. Шундай бўлсада, ушбу эълонимизда газетанинг тегишли саҳифаларидан фотолавҳа келтиришни лозим топдик. Агар газетанинг тўлиқ нашри билан танишмоқчи бўлсанги ТАТУ Ўқув залига ташриф буюришингиз мумкин.
Мақола нашри учун «Хабар» газетаси ижодкорларига, ва шаҳсан, масъул котиб Лутфилло Турсунов га миннатдорчилигимизни билдирамиз.