Календарь

Апрель 2024
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Ноя    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Статистика

Яндекс.Метрика

«Бугунги кунда фақат юксак билимли, замонавий

фикрлайдиган, интеллектуал ривожланган ва

профессионал тайёргарликка эга бўлган

ёшларгина сифатли, жадал ва инновацион

тараққиётнинг энг муҳим шарти ва гарови

бўла олиши, айнан улар мамлакатнинг

буюк келажагини таъминлаши мумкинлигига

кимнидир ишонтириш ёки буни

исботлаб беришнинг ҳожати йўқ».

Ўзбекистон Республикаси биринчи

президенти И. Каримов

       Ўзбекистонда ҳозирги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, унга йўналтирилаётган катта ҳажмдаги инвестициялар юртимизнинг энг илғор мамлакатлар қаторидан жой олишига замин яратмоқда. Жумладан, олий таълим муассасаларини моддий-техник базасини модернизация қилиш ва мутахассислар сифатини тубдан яхшилаш бўйича 2011-2016 йилларга мўлжалланган дастурни амалга ошириш учун 277 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди. Ўзбекистоннинг таълим модели энг замонавий талабларга жавоб берадиган таълим муассасаларини барпо этиш билангина чекланиб қолмасдан, ушбу модель авваламбор, сифатга, яъни ўқитувчилар, ўқувчилар, талабалар, ўқув дастурлари ва пировард натижада билимлар сифатини оширишга асослангандир. Бугунги кунга келиб ҳар бир шахс ўзини ахборот технологияларисиз, мобил алоқасиз,интернет тармоғисиз тасаввур қилиши қийин. Симсиз алоқанинг ишлаш механизми эса кўпчилик ёшлар учун қизиқ. Уларнинг  шу қизиқиши,  атроф мухитнинг таъсири ва ривожланаётган техникага хаваси ортиши ортидан техникага оид касб танлаётганликларини таҳмин қилишимиз мумкин. Шунга кўра, ўқувчи ёшларда техник олий ўқув юртларида таълим олиш иштиёқи пайдо бўлмоқда. Улардаги ушбу иштиёқни сақлаб қолиш ва юксалтириш мақсадида Тошкент ахборот технологиялари университетнинг “Телекоммуникация технологиялари” факультети талабаларини касбга тайёрлаш ва уларда техник саводхонликни шакллантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишларни амалга ошириш мақсадида 2-босқич талабалари учун “Телерадиоэшиттириш тизимлари” кафедраси қошида “РАДИСТ” тўгараги ташкил қилинган.

            Ушбу тўгаракда 2015-2016 ўқув йилида 16 нафар талабалар  иштирок этган бўлиб, шулардан уч нафари ТАТУ да 2016 йил май ойида бўлиб ўтган “Иқтидорли талабалар, магистрлар ва профессор ўқитувчилар томонидан ишлаб чиқилган дастурий ва техник ишланмалар кўргазмаси”да ва “IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси” да ўз ишланмалари билан иштирок этдилар.

         Бугунги кунга келиб машғулотларда иштирок этаётган талабалар сафи янада кенгайди. Ҳозирги кунда ҳар бири 8 нафар талабалардан шакллантирилган 3 та гуруҳда жами 24 нафар ёшлар “Радист” тўгарагида схемотехника ва уларни лойиҳалаш бўйича билимларини мустаҳкамламоқдалар. Машғулотларга кафедранинг тажрибали педагогларидан доцент В. А. Губенко, катта ўқитувчилар В. С. Кан ҳамда А. Шахобиддиновлар жалб қилинган. Машғулотлар “Антенна-фидер қурилмалари бўйича ўқув-амалий лаборатория” сида олиб борилмоқда.

dscn4462

Катта ўқитувчи Кан Виталий Сергеевич овоз кучайтиргичнинг частота тавсифини ўлчашга кўмаклашмоқда

(суратда: Акмал Абдуллаев ва Жавохир Махаматжонов — 412-15 Ту гурух талабалари)

        Пировард мақсадимиз, талабалар орасидан итидорлиларини кашф қилиб, уларни илм-фанга йўналтириш, етук мутаҳассис сифатида тарбиялаш орқали юртимизнинг юксалишига ўз ҳиссасини қўшадиган ёшларни тайёрлашдир.

“Телерадиоэшиттириш тизимлари”

кафедраси ўқитувчиси Азиза Юсупова

Опубликовать в Facebook
Опубликовать в Google Buzz
Опубликовать в Google Plus
Опубликовать в LiveJournal
Опубликовать в Мой Мир
Опубликовать в Одноклассники
Опубликовать в Яндекс

Комментарии закрыты.


Return to Top ▲Return to Top ▲