Автор - Алишер Шахобиддинов в 17:10
Барча олий ўқув юртларида бўлгани каби, 2016 йил 20 июнь кунидан бошлаб Тошкент ахборот технологиялари университетида ҳам 2016-2017 ўқув йили учун абитуриентлардан олий ўқув юртига кириш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланди.
Қабул комиссияси бу йил ҳам, анъанага кўра, ТАТУ нинг ички ҳовлисида жойлашган. У ерда 6 та факультетнинг 9 та йўналишлари учун жойлар ташкил қилинган бўлиб, Қабул комиссиясига иккита қанотдан кириш йўллари ташкил қилинган. Кириш йўллари чизмасини ушбу ҳаволадан кўриб олишингиз мумкин.
Биринчи қанотда 5330300 – Ахборот ҳавфсизлиги, 5330500 – Компьютер инжиниринги ва 5330600 – Дастурий инжиниринг йўналишлари учун ҳужжатлар қабул қилинмоқда.
Иккинчи қанотда эса 5350100 – Телекоммуникация технологиялари, 5350200- Телевизион технологиялар, 5350300 – Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида иқтисодиёт ва менежмент, 5350400 — Ахборот коммуникация технологиялари соҳасида касб таълими, 5350500 – Почта алоқаси ҳамда 5350600 – Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик йўналишларига хужжатлар қабул қилинмоқда.
Комиссия аъзолари ва абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида ҳудудда салқинлаштирувчи гидроиқлим тизими ишлаб турибди. Атроф ободонлаштирилган ва озода.
Ҳовли ҳудудида йўналишлар ва қабул квоталари бўйича барча маълумотлар эълонлар лавҳаларига жойлаштирилган. Лавҳаларда ота-оналар ва абитуриентлар университет факультетлари ҳақидаги маълумотлар, йўналишлар бўйича қабул квоталари, ҳар кунлик қабул натижалари ҳамда олий таълим муассасаларининг бакалавриатига талабаларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низоми ва тест синовларида иштирок этиш бўйича йўриқномалар билан танишишлари мумкин.
Юзага келган бошқа саволлар юзасидан маълумотларни улар масъул маслаҳатчилардан олишлари мумкин.
Қабул масалалари бўйича Қабул комиссияси томонидан 3 та жойда маслаҳатлар столи ўрнатилган ва уларда маслаҳатчилар мунтазам равишда иш олиб олиб бормоқдалар. Маслаҳатчилар абитуриентларга мавжуд йўналишлар, тест синовида топшириладиган фанлар, баллар тақсимоти, топшириладиган ҳужжатлар тўплами ва шунга тегишли масалалар бўйича маслаҳатлар берадилар. Бундан ташқари, ҳужжатларнинг тўлиқлигини ҳам текшириб берадилар.
ТАТУ ички ҳовлисида ота-оналар ва абитуриентлар учун суратхона ҳизматлари ва канцелярия моллари тақдим этилган. Абитуриентлар ҳужжатлар топширишга ўзлари билан паспорт (2 та нусхаси билан), ҳарбий гувохнома ёки приписной (2 та нусҳаси билан), диплом ва унинг иловаси (2 та нусҳаси билан, 086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, 6 дона 3,5х4,5 см ўлчамдаги фотосурат, тез тикиладиган папка (скоросшиватель) олиб келишлари лозим. Абитуриентлар ТАТУ ҳовлисида фотосуратга тушишлари, ҳужжатлар нусҳаларини олишлари ва тегишли канцелярия молларини ҳарид қилишлари мумкин.
Бундан ташқари, ҳудудда ота-оналар ва абитуриентлар учун ҳордиқ олиш жойлари ташкил қилинган бўлиб, у ерда салқинловчи ичимликлар ҳам мавжуд.
Қабул комиссияси 20 июндан 20 июлга қадар (шу куни ҳам) абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилади. Тошкент ахборот технологиялари университетининг расмий сайтидан Қабул комиссиясининг иш тартиби, абитуриентлардан сўраладиган ҳужжатлар рўйҳати, йўналишлар бўйича қабул квоталари ва бошқа маълумотларни олиш мумкин.
Абитуриент ва ота-оналар учун ТАТУ сайтининг ушбу ҳаволасини кўриб чиқишларини тавсия этамиз. Унда университетда фаолият юритаётган замонавий лабораториялар ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
Шу билан биргаликда, ТАТУ ташқи ҳовлисида катта экранда ва бино ичида фойёлардаги телвизорларда факультетлар, йўналишлар, ўқув ва илмий лабораториялар юзасидан видеофильмларни томоша қилишлари мумкин.
ТАТУ да анъанавий усул билан бирга, ҳужжатларни Он-лайн қабул қилиш йўлга қўйилган. Абитуриетлар ўзлари ҳақидаги маълумотларни ва тест синовларида иштирок этиш учун аризани Он-лайн қабул марказида тўлдиришлари мумкин. Марказ асосий бинога кириш фойесида жойлашган.
Абитуриентлардан ҳужжат топшириш вақтида web-камерага суратга тушиш сўралади. Қабул комиссиясида абитуриенлар учун 2 та web-камера суратхонаси ишга туширилган. Web-камерада суратга тушгач, абитуриент ҳужжатларни йўналиш бўйича масъул шахсга топширади.
Йўналиш бўйича масъул шаҳс ҳужжатларнинг тўлиқлигини текширгач, уларни қабул қилади. Ҳужжатлардан фақатгина маълумоти ҳақидаги димпломнинг асли олиб қолинади ва абитуриентга ҳужжатлар қабул қилинганлиги ҳақида маҳсус рақамланган қайд варақаси тақдим қилинади.
Шу ҳужжатлар асосида абитуриент 30-31 июль кунлари титул варақасини олиш учун қабул комиссиясига келиши лозим.
ТАТУ қабул комиссияси аъзоси А.Шахобиддинов
02 Июл 2016 в 10:36
Если можно дайте информацию о приеме документов на русском языке.
02 Июл 2016 в 23:35
Прием документов от абитуриентов на поступление в ВУЗ будет продолжаться до 20 июля (включительно) 2016 года без выходных. Прием документов с 8:30 до 18:00. Абитуриент должен предоставить приемной комиссии оригинал паспорта и две ксерокопии, оригинал диплома о среднем образовании со вкладышем (колледж, лицей, школа) и две ксерокопии, оригинал приписного билета или оригинал военного билета с одной ксерокопией, 6 цветных фотографий на белом фоне размером 3,5 х 4,5 см, справка по форме 086-у, выданное поликлиникой по месту жительства, подпись главврача поликлиники, гербовая печать на фото и на подписи главврача, 2 конверта формата С5 (лист А5 или А4 сложенный вдвое) и 2 конверта формата DL (лист А4 сложенный втрое), два скоросшивателя. Абитуриенту даётся утвержденная форма заявления на имя ректора ВУЗа, которую он должен заполнить собственноручно. Также имеется возможность заполнить заявление в центре онлайн приема документов. Центр находится в главном здании ТУИТ. По окончании приема документов абитуриент фотографируется на web-камеру, для загрузки в базу данных Государственного центра тестирования при КМ РУз. После чего все необходимые копии документов, заявление абитуриента, фотографии, справка 086-у и оригинал диплома об образовании с вкладышем сшиваются в папку и оставляют в приемной комиссии. Оригинал паспорта и приписное свидетельство (военный билет) возвращаются. 30 и 31 июля абитуриент должен будет получить в приемной комиссии листок ДТМ, дающий право на участие в тестировании 1 августа. На этом пока всё. Здесь есть информация на русском языке. С уважением Я.
15 Июл 2016 в 16:26
Яратилган шароитларга гап йук койил жуда чиройли. Абитурентларга эса омад )))