Автор - Алишер Шахобиддинов в 23:59
Маълумки, Ислом Абдуғаниевич Каримов (30.01.1938-2.09.2016 й.й.) Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси, биринчи Президенти ҳамда Ватан ва миллат равнақи учун беқиёс ҳисса қўшган буюк шахсдир.
2018 йил 30 январь куни «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасида Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан унинг ёрқин хотирасига бағишланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни кафедра мудирининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича муовини Умида Арипова олиб борди. Унда Ислом Каримовнинг ҳаёт фаолияти, босиб ўтган йўли, сиёсий соҳада олиб борган ишлари ҳақида тақдимот намойиш қилинди.
Сўнгра, Ислом Каримовнинг Ватанимиз ва миллатимиз равнақига қўшган хиссаси ҳақида ўқитувчилар маълумот бердилар ва ўзаро фикр алмашдилар.
Қуйида тадбирдан қисқача фотолавҳалар ва тақдимотга ҳавола келтирилган.
Тақдимот материали: