Календарь

Октябрь 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Сен   Янв »
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 01Окт
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 20:40

      

    Мана, қарийб ярим асрдан ортиқ даврдан буён бу муқаддас даргоҳ бўй таратиб, илм нурини сочмоқда! Бу йиллар мобайнида у ўз бағрига кимларни олиб, кимларни кузатмади?! Не-не буюк зотлар бунда ўқиб, униб, камолга етмади дейсиз.

    Биз ҳам шу даргоҳнинг собиқ  талабалари сифатида бу кун ўз устозларимизни ёдга олмоқликни жоиз деб билдик. Авваломбор бу биз учун шараф, олий қарздир.

    Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида унинг алоқа институти бўлган давридан буён фаолият юритган, аллақачонлар ўз заковати, илми, талабчанлиги ва қаттиқ қўллиги, халоллиги билан минглаб талабаларнинг қалбидан чуқур жой эгаллаб улгурган фидоий устозларни номларини эшитган соҳанинг ҳар бир мутаҳассисининг юрагида ширин титроқ уйғониши табиий ҳол албатта.

    Ҳозирдаги “Телерадиоэшиттириш тизимлари” кафедрасининг таркибига кирган “Антенна–фидер қурилмалари” ва “Телевидение” кафедраларида фаолият юритган ўнлаб устозларимиз: Николай Николаевич Ликонцев, Пётр Александрович Цитович, Галий Фахретдинович Габзалилов, Зоя Эдмундовна Русинкевич, Михаил Николаевич Вaулин, Мақсуд Зупарович Зупаров. Бу инсонларнинг кафедра ҳаётида тутган ўрни ниҳоятда беқиёс. Уларнинг ҳар бири ўзига хос бир мактаб эди десак асло муболаға бўлмайди. Ёш авлодга сабоқ бериш, уларга қўлдан келганча кўмак бериш, илм пиллапояларида қўллаб-қувватлаш бу кишиларга хос бўлган ҳислат эди.

    Устозимиз Г.Ф. Габзалиловга биз, кафедра аъзолари ўз фарзандларидек эдик. Борди-ю бирор масала юзасидан мурожаат қилсак, уни ижобий ҳал этмагунча тинчланмас эдилар. Устоз умрларининг охирига қадар биз билан бирга меҳнат қилдилар. Жамоамиздаги аҳиллик, фанга ва талабаларга меҳр билан ёндашиш, ҳар бир иш учун виждон олдида сарҳисоб бериш, биз шогирдларга у кишидан меърос бўлиб қолди.

    Суратда: Устоз Габзалилов Галий Фахретдинович (ўртада) ва ҳамкасблар. 2005 йил.

    Устозимиз М.З. Зупаров одамийликнинг барча хусусиятларини ўзларида мужассамлаштирган, талабчан, серғайрат, ташаббускор инсон эдилар. Уларнинг салобатларини ҳозиргача хис этиб турамиз, ўгитларини ёдимизда сақлаймиз.

    Суратда: Устоз Зупаров Мақсуд Зупарович ва ҳамкасблар (ўрта қаторда ўнгдан иккинчи). 2011 йил.

    Қолаверса, фурсатдан фойдаланган ҳолда, айни дамдаМухаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида ва кафедрамизда фаолият юритаётган барча устозларимизни, ҳамкасбларимизни касб байрамлари “1-октябрь – Устоз ва мураббийлар куни” билан чин дилдан қутлаймиз.

    Қадрдон ва севимли устозларимиз! Сизларни ҳаққингизни адо этишга умримиз, барча фазилатларингизни санашга бармоқларимиз камлик қилади. Ҳар бирингиз бир китоб бўлгуликсиз. Сизлар илм бериш маҳоратини санъат даражасига олиб чиққан буюк зотларсиз. Шарафли касбингиз ортида яратилган меҳнатингизни роҳатини кўрмоқлик бахти сизга, муносиб шогирд бўлиш бахти эса, бизларга ҳамиша насиб этсин.

     

    Телерадиоэшиттириш тизимлари

    кафедраси катта ўқитувчиси Арипова У.Х.

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

    Метки: , , , ,

Один комментарий

WP_Cloudy

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲