Календарь

Май 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Апр   Июн »
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031  

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 06Май
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 22:19

      

    Халқимиз ардоқлайдиган қутлуғ ва унутилмас саналар орасида Хотира ва қадрлаш куни мустақилликнинг илк йиллариданоқ аждодларга хос бўлган тарихий адолатни тиклаш, улар жасоратини улуғлаш ва ота-боболаримиз номларини абадийлаштиришга хизмат қилаётган муҳим бир сана сифатида барча юртдошларимиз қалбидан чуқур жой олди.

    Зеро, биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида буюк авлод-аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, ўтганлар руҳини шод этиш, кексаларга ғамхўрлик кўрсатиш эзгу анъанага айлантирилдики, бу ўз навбатида, янги авлод тафаккурида ҳам тарихга ҳурмат билан қараш туйғусини шакллантирди [1].

    Бугунги кунда ҳам мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан «Хотира ва Қадрлаш байрами»ни муносиб тарзда ташкил қилиш ва ўтказишга йўналтирилган қарор ва дастур қабул қилинди [2]. Унга кўра “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик” ҳамда “Аждодларни хотирлаш – муқаддас қадрият” шиорлари остида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

    Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети раҳбарияти ҳам қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида университетда кўп йиллар самарали меҳнат қилган фаҳрийлар билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

    Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, университетда, жумладан, «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасида самарали меҳнат қилган устоз Ҳолиқ Содиқович Соатовнинг уйларига биз,  «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасининг қатор ўқитувчилари Умида Арипова, Владислав Губенко, Азиза Юсупова, Нилуфар Шамуратова, Наргиза Пирмухамедова ва камина Алишер Шахобиддиновлар 6-май куни байрам шукуҳини олиб қириш ҳамда дийдорлашиш мақсадида ташриф буюрдик.

    Суратда: Кафедрамиз аъзолари ва кадр ортида камина Алишер Ш.

     

    Айтиш жоизки, Ҳолиқ Содиқович Соатов кўп йиллар университетда ва алоқа соҳасига таалуқли қатор корхона ва ташкилотларда юқори лавозимларда самарали фаолият юритганлар. Уларнинг ушбу меҳнатларини яна бир бор эсга олиш, шу билан бирга қўшалоқ байрам, Алоқачилар куни ҳамда Хотира ва қадрлаш куни байрамлари билан қизғин муборакбод этиш учун амалга оширган ташрифимиз жуда ҳам мароқли ўтди.

    Кутганимиздек, бизларни устознинг ўзлари қарши олдилар. Учрашув барчамиз учун катта қувонч баҳш этди. Меҳрга тўла қайноқ саломлашувдан сўнг биз албатта моҳир алоқачи, ўз касбининг устаси бўлмиш устоз Ҳолиқ Содиқовичга «Хотира ва қадрлаш куни» байрами муносабати билан кўкрак тасмасини тақдим қилдик.

     
    Суратларда: Умида Арипова ва устоз Холиқ Содиқович Соатов

     

    Сўнгра бир пиёла чой устида ширин суҳбат қурилди. Оила даврасида ўтаётган ҳар бир онлари ҳақида илиқ фикрларни билдирган Ҳолиқ Содиқович бизларга доимгидек олам-олам кулгу ва табассум ҳадя қилдилар.

    Суратда: Кафедрамиз аъзолари Холиқ Содиқович билан бир пиёла чой устида суҳбатлашмоқда

     

    Шуниси аниқ-ки, бу учрашувдан устоздан-да кўпроқ биз таассурот ва завқ олдик.

    Барчамизга ҳам Ҳолиқ Содиқовичдек ҳурмат ва иззатга сазовор устоз, меҳнат фаҳрийси ва пиру-бадавлат инсон бўлиш насиб қилсин.

     

    Фойдаланилган манбаалар:

    1. “XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетаси. Интернет ҳаволаси: http://21asr.uz/munosabat/khotira-mu-addas-adr-abadii.html
    2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги расмий сайти. Интернет ҳаволаси: http://www.uza.uz/oz/documents/khotira-va-adrlash-kuniga-tayyergarlik-k-rish-va-uni-tkazish-04-04-2017
    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

Один комментарий

WP_Cloudy
  • Umida пишет:

    Алишер тўгри айтасиз, хотира уйгонса гўзалдир… Бу ушрашувдан кўзларимиз қувнаб, қалбимиз меҳр ришталари билан яна бир бор боғланди. Халқимизда юк кўтарган — элда азиз, деган нақл бор. Чинор нақадар улуғ бўлмасин, умри борича инсонларга офтоб тафтидан соя беришдек эзгу ишида давом этаверади

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲