Автор - Алишер Шахобиддинов в 00:01
«Телерадиошиттириш тизимлари» кафедраси аъзолари “Ишлаб чиқариш корхоналари ва ўқув жараёни ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари” доирасида 2017 йил 28 апрель куни илмий-техник семинар ташкил қилдилар.
Илмий-техник семинар “Телекоммуникацияларда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти” кафедрасига қарашли “Huawei Smart Room” ўқув лабораториясида бўлиб ўтди.
Унда “Телекоммуникация технологиялари” факультетидан бир қатор профессор-ўқитувчилар ва магистратура талабалари иштирок этдилар.
Тадбирга “Huawei Investment Tashkent” ХК МЧЖ вакили Тимур Абидов таклиф этилди ва у “Замонавий телекоммуникацияда техник ечимлар” мавзусида маъруза билан иштирок этди.
Суратда: Владислав Губенко (ТАТУ) ва Тимур Абидов (Huawei Investment Tashkent)
Маърузада асосий эътибор бугунги кунда долзарб бўлган “ақлли уй”, “ақлли офис” ва шу каби янгиликларга, ҳамда Huawei компанияси томонидан тақдим этилаётган симсиз алоқа тизимлари учун энг сўнгги техник ечимларга қаратилди.
Суратларда: Тимур Абидов (Huawei Investment Tashkent) ва иштирокчилар
Маъруза материаллари юзасидан иштирокчилар ўртасида қизғин савол-жавоблар бўлиб ўтди. Айтиш жоизки, семинар 2 та жуфтлик давомида бўлиб ўтди. Биринчи жуфтликда семинар профессор-ўқитувчилар ва магистратура талабалари учун ташкил қилинган бўлса, иккинчи жуфтликда Телекоммуникация технологиялари факультетининг 2-курс талабалари учун давом эттирилди.
Суратларда: Виталий Кан (ТАТУ), Тимур Абидов (Huawei Investment Tashkent) ва 2-курс талабалари
Семинар якунида “Huawei Investment Tashkent” ХК МЧЖ вакили Тимур Абидов май ойининг бир кунида компанияга тегишли Show Room га ташриф буюришни таклиф қилди. У ерда энг сўнгги русумдаги қурилмалар ва технологиялар билан яқиндан таништиришини айтди.
Суратда: Семинар ташкилотчилари
(чапдан ўнгга: Д. Ибрагимов, А. Шахобиддинов, В. Кан, Т. Абидов, В. Губенко)
Умид қиламизки, таклифдан унумли фойдаланган ҳолда ушбу Show Room га бир гурух ёшлар билан ташриф буюрамиз.