Календарь

Апрель 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Мар   Май »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 06Апр
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 20:56

      

    Бугун 2017 йил 6-апрель куни Тошкент ахборот технологиялари университетида “Иқтисодиётнинг реал тармоқларини инновацион ривожланишида ахборот-коммуникация технологияларининг аҳамияти” номли Республика илмий-техник анжумани иш бошлади.

    Анжуман 2 кун давом этади. Унда қуйидаги йўналишлар бўйича 10 та шўъба фаолият юритади:

    1- Шўъба — «Электрон ҳукумат» ва «Электрон тижорат» тизимини жорий этиш муаммолари;

    2-Шўъба – Информатика ва ахборот технологияларининг замонавий муаммолари;

    3-Шўъба — Дастурий маҳсулотларни яратиш ва унинг истиқболлари;

    4-Шўъба — Ахборот-кутубхона ва архивлар жараёнларини бошқариш;

    5-Шўъба — Ахборот хавфсизлигининг замонавий муаммолари ва ривожланиш истиқболлари;

    6-Шўъба — Замонавий ахборот ва педагогик технологиялар – таълим сифатини ошириш омили;

    7-Шўъба — Телекоммуникация тармоқлари ва коммутация тизимларининг ривожланиш тамойиллари;

    8-Шўъба — Рақамли телевидение ва радиоэшиттириш, симсиз технологиялар, радиотехника. Ривожланиш истиқболлари;

    9-Шўъба — Теле ва кино маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг замонавий муаммолари;

    10-Шўъба — Ўзбекистонда ахборотлашган жамият ривожланишининг иқтисодий масалалари.

    Ушбу мақолада 8.2-шўъба мажлисининг биринчи куни ҳақида маълумот бермоқчиман. Кичик шўъба “Телерадиоэшиттириш тизимлари” кафедрасида фаолият юритмоқда. Унга кафедра мудири, техника фанлари доктори Баҳтиёржон Рахимов раислик қилмоқда. Шўъба котиби Алишер Бердиев.

    20170406_133524

    Суратда: Шўъба раиси Б.Рахимов ва котиб А. Бердиевлар

    Анъанага мос равишда Б. Рахимов шўъба мажлисини кириш сўзи билан очди ва фурсатдан фойдаланиб кафедра томонидан «Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий кўргазмаси” да иштирок этган ўқитувчи ва иқтидорли талабаларни ЎзРФТРМҚ ва Тошкент шаҳар хокимлиги томонидан таъсис этилган Дипломлар билан тақдирлади.

                        20170406_133548(0)  20170406_133639(0)

                        20170406_133630(0)  20170406_133749

     Суратларда: Б.Рахимов иштирокчиларни диплом билан тақдирламоқда

    Тақдирланганлар қаторида кафедра ассистенти А. Юсупова, магистрант Б. Алимжонов, талабалардан А. Анисимова, М. Урманов, Т. Карабаева, А. Миробидова, С. Сатторовлар (Рахбарлар: Рахимов Б.Н., Губенко В.А., Кан В.С., Шахобиддинов А.Ш.) нинг борликлари қувонарли.

    Сўнгра шўъба мажлиси ўз ишини бошлади ва маърузачилар ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Дастлаб “Электроника ва радиотехника” кафедраси мудири, профессор А.Тўлаганов “Таълим сифатини оширишда инновацион технологияларнинг ўрни” мавзусидаги мақола тақдимоти билан сўзга чиқдилар. Унда “Электроника ва радиотехника” кафедраси қошида фаолият юритаётган тўгарак ҳақида ва талабаларнинг ундаги фаолиятлари юзасидан сўз борди.

    20170406_134245

    Суратда: Электроника ва радиотехника кафедраси мудири А. Тўлаганов

    Сўнгра рўйҳат асосида бошқа профессор-ўқитувчилар ҳам ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Жумладан, катта ўқитувчи Кан В.С., доцент Губенко В.А., катта ўқитувчи Шахобиддинов А.Ш, асситентлар А.Юсупова, Х. Газиев ва бошқалар.

    20170406_141006

    Суратда: Телерадиоэшиттириш тизимлари катта ўқитувчиси В.Кан

    Илмий-техник анжуманнинг дастлабки кунида 20 дан ортиқ маърузалар тингланди. Унда барча йўналишларни қамраб олган мавзулар хавола этилди. Конференциянинг биринчи куни якунига кўра шуни айтиш жоизки, унда аксарият ёш ўқитувчилар, магистрантлар ва талабалар фаол иштирок этишди. Бу эса яқин келажакда илмий йўналишда истиқболга эришиш учун қониқарли ишлар амалга оширилаётганининг исботидир. Эртага соат 9-00 дан кичик шўъба ўз ишини давом эттиради.

    Умид қиламизки, бугунги кунда амалга оширилаётган ишлар албатта яқин келажакда ўз мевасини беради.

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲