Календарь

Март 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Фев   Апр »
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 29Мар
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 23:07

      

    Бугун 29 март санасида бизнинг кафедрамиз, яъни, «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасининг 5 нафар ўқитувчилари Тошкент алоқа касб ҳунар коллежига ташриф буюрдилар. Ташрифимиз ТАТУ ва ТАКҲК ўртасидаги ҳамкорлик шартномаси асосида амалга оширилди.

    Бу ташрифда икки мақсад кўзланган эди. Биринчиси: ҳамкорлик дастури асосида соҳамиздаги энг сўнгги янгиликларни қамраб олган семинар ташкил қилиш;

    Иккинчиси: ТАКҲК ўқувчилари орасда касбга йўналтириш ишларини амалга ошириш.

    Барчангизга маълум, Телерадиоэшиттириш кафедраси мутаҳассислик кафедраси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам коллеж ўқувчилари орасида касбга йўналтириш ишларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бизнинг кафедрамиз учун билимли ёшлар контингентини жамлашга омил бўлиб ҳизмат қилади. Шундай экан, бугунги ташрифиз натижаси яқин келажакда ўз самарасини беради деб ишонамиз.

    Қуйида коллеж ўқувчилари билан учрашувимиз жараёнидан қисқача фотосуратларни тақдим этаман. Суратларни аксарияти мен томонидан олинганлиги сабабли, уларда мени кам учтарасиз. Мен кадр ортиданман)))

    DSCN5260

    Суратда: Директор ўринбосари Азизова С., «РР ва ТВ» кафедра мудири Сафаров Х.Э. ва кафедрамиз аъзолари

    WP_20170329_008

    Суратда: Кан В.С. талабаларга маъруза ўқимоқда

    WP_20170329_018

    Суратда: Губенко В.А. талабалар билан мулоқот қилмоқда

    DSCN5237

    Суратда: Арипова У.Х талабалар билан қизғин суҳбат қилмоқда

    DSCN5254

    Суратда: Юсупова А.Р талабалар билан фикр алмашмоқда

    Яқин кундарда коллежнинг 28 нафар 3-курс ўқувчилари ТАТУ га ишлаб-чиқариш амалиётини ўташ учун ташриф буюрадилар. Биз эса ўз вақтида кафедрамизга тақсимланган ўқувчилар билан «АФҚ бўйича ўқув-амалий лаборатория»сида касбий малакаларини янада юксалтириш устида иш олиб борамиз. Уйлаймизки, ушбу ўқувчилар албатта алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг етук мутаҳассисларига айданадилар.

     

     

     

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲