Автор - Алишер Шахобиддинов в 10:01
Тошкент ахборот технологиялари университети мамлакатимизнинг илғор олий ўқув юртлари сирасига кириб, ахборот технологиялари ва телекоммуникациялар соҳасида юқори малакали мутаҳассисларни тайёрлаш борасида изчил ва кенг қамровли ишларни олиб бормоқда. Бу борада олиб борилаётган ишларнинг бири сифатида ТАТУ нинг барча таълим йўналишларида 2016-2017 ўқув йили бошидан мутаҳассислик фанлари ва асосий иҳтисослик фанлари машғулотлари инглиз тилида олиб борилаётганини айтиш жоиз.
Жумладан, ТАТУ нинг «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси томонидан «Рақамли телевидение» ва «Электромагнетизм» фанларидан инглиз тилида маъруза, амалий ва лаборатория машғулотлари ўтилмоқда. Ушбу мақолада «Электромагнетизм» фанидан ташкил қилинган машғулотлар ҳақида маълумот бермоқчиман.
Ҳабарингиз бор, 2016 йил 6 май куни ТАТУ да антенналар бўйича янги лаборатория (Хабар газетасига ҳавола) очилган эди. Ушбу лаборатория «С» бино 436-хонада жойлашган бўлиб, бугунги кун талабларига жавоб берувчи ўқитиш воситалари билан жиҳозланган ва унда бир академик гуруҳ учун машғулотлар ташкил қилиш имконияти мавжуд. Биз, ҳеч иккиланмай, ана шу имкониятдан фойдаланишга қарор қилдик. Бунинг учун «Электромагнетизм» фанидан инглиз тилида ўтилиши режалаштирилган маъруза машғулотларини ТАТУ Ўқув методик бошқармаси ҳамда Телекоммуникация технологиялари деканати билан келишилган ҳолда «Антенналар бўйича ўқув-амалий лаборатория» сида ташкил қилдик. У ерда бугунги кунда 21 ўринли синф ташкил қилинган бўлиб, видеопроектор, электрон IP Board доска, магнит-маркерли доска ва компьютер ўрнатилган.
Қуйида Телекоммункация технологиялари факультетининг 2-босқич 426-15 ТСиу гуруҳида олиб борилаётган маъруза машғулотидан фотолавҳаларни келтираман.
426-15 ТСИу гуруҳ талабалари:
Катта ўқитувчи Шахобиддинов А.Ш. инглиз тилида маъруза машғулоти ўтмоқда:
Бугунги кунда ушбу лабораторияда мунтазам равишда маъруза машғулоти ўтилмоқда. Ноябрь ойи давомида «Мобил алоқа» ва «Телерадиоэшиттириш» йўналишлари 4-босқич талабалари учун «Симсиз алоқа тизимлари антенналари» ва «Антенналар асослари» фанларидан «Радиоқамров ҳудудини ҳисоблаш ва дастурий моделлаш», «Антенналарни дастурий моделлаш», «Рақамли телевидение узатувчи панелли антеннасининг электр параметрларини ўлчаш», «Сотали алоқа панелли антеннасининг электр параметрларини ўлчаш», «Рақамли ер усти ва йўлдошли телевидение сигналларини қабул қилиш» мавзуларида амалий ва лаборатория машғулотлари ташкил қилинади.
Шу билан бирга кафедрада ташкил қилинган «Радист» тўгараги учун бугунги кунда гуруҳлар шакллантирилаётган бўлиб, унда 2- ва 3-босқич талабалари қатнашишлари назарда тутилган. Тўгарак 2016 йил 17 октябрдан ишлай бошлайди. Унда октябрь-декабрь ойларида «Радиоҳаваскорлик» курси ташкил қилинади. «Антенналарни лойиҳалаш» ва «Йўлдошли антенналарни созлаш» бўйича тўгараклар 2017 йил феврал-апрель ойларида ташкил қилинади.
Тўгаракда қатнашиш истагини билдирган талабалар «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасига (Асосий бино, 28-хона, қуйи қават) мурожаат қилишлари мумкин.
Телерадиоэшиттириш тизимлари
кафедраси катта ўқитувчиси А. Шахобиддинов
01 Окт 2016 в 12:36
Maqolani òqib juda xavas qildim. iwlarizga rivoj martabangiz bundanda yuqori bòlsin.Ta’lim soxasida qilgan xar bir mexnatingiz samarasini mevasini doim kòrib yuring. OMAD)))
09 Окт 2016 в 00:09
Рахмат