Календарь

Апрель 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Мар   Май »
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 21Апр
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 22:54

      

    Ҳар бир профессор-ўқитувчи авваламбор педагог бўлиши даркор. Педагог- ёш авлодни тарбиялашдек юксак маъсулиятли фаолият билан машғул бўлувчи шаҳсдир. Унинг олдига ўқувчилар, талабалар ва албатта шогирдларни тўғри йўлга йўналтириш вазифаси юклатилади.

    Бугун «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасининг бир гуруҳ педагоглари «Телекоммуникация технологиялари» факультетига қарашли 2-сонли талабалар турар жойида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар юзасидан учрашув ташкил қилдилар.

    Бугунги учрашувда 1-курсда таҳсил олаётган 18 нафар талабалар иштирок этдилар.

    Даставвал, катта ўқитувчи Умида Арипова талабалар билан яқиндан танишиб, уларнинг қизиқишлари, келажак режалари ҳақида фикрлашди. Сўнгра «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси ва «Телерадиоэшиттириш» таълим йўналиши ҳақида маълумот берди. Сўнгра кафедрамизда олиб борилаётган ўқув-услубий, илмий ва тарбиявий ишлар юзасидан маълумот берди.

    IMG_20170421_154231_1

    Суратда: Умида Арипова ва талабалар

    Сўнгра катта ўқитувчи Алишер Шахобиддинов талабаларга кафедрада фаолият юритаётган «Радист» тўгараги ва унинг фаолияти борасида маълумот берди. Бугунги кунга қадар тўгарак доирасида амалга оширилган ишлар ва эришилган ютуқлар борасида фикрлашди.

    IMG_20170421_160638

    Суратда: Алишер Шахобиддинов ва талабалар

    Сўнгра катта ўқитувчи Виталий Кан ҳамда доцент Владислав Губенколар ўзларининг илмий йўналишлари ҳақида маълумот бериб, талабаларни кафедрамизда фаолият юритаётган тўгаракка таклиф қилдилар.

    Бугунги учрашувда талабаларга асосан йўналиш танлаш борасида маълумотлар берилди. Улар билан 5 май куни «Радио» кунига барғишланган кенгайтирилган учрашув ташкил қилиш юзасидан келишиб олинди.

    Бу ҳақида ҳам учрашув натижаларига кўра қисқача маълумот бериб борамиз.

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

3 комментария

WP_Cloudy
  • Umida пишет:

    Факультенинг 1-босқич талабалари билан ўтказилган суҳбат уларда яхши таъсурот қолдирди деган умиддаман. Уларнинг қизиқишлари ёниб турган нигоҳларида кундек намоён бўлди. Менимча, бу тоифадаги суҳбатларни айнан 1-босқич талабаларига ўқув йилининг бошида ўтказиш анъанага айлантирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Сабаби, ҳозирда 3-босқичда таълим олаётган талабаларнинг аксарияти, биз «Телекоммуникация технологиялари» факультетининг йўналишлари ҳақида умуман маълумотга эга бўлмаган ҳолатда тақсимланганмиз, деган фикрларни билдирдилар. Келаси йилларда кафедрамизда мақсади аниқ бўлган талабаларни кутиб қоламиз.

  • Алишер Шахобиддинов пишет:

    Умида опа, мен ҳам Сизнинг фикрларингизга қўшиламан. Талабаларга «свет в конце тоннеля» ни кўрсатишимиз керак. Акс ҳолда, улар «парвона»га ўхшаб қоляпти. Касбга йўналтириш борасида эса, фикримча, бу бизнинг эътибордан четда қолдирган масаламиз. Аввалгидек, РРТ, Мобиль алоқа ва Телекоммуникация йўналишлари алоҳида бўлган вақтдаги муносабатимизни тўла ўзгартириш талаб қилинмоқда.

  • Sirliyev Akmalbek пишет:

    ASSALOMU ALAYKUM. SIZ USTOZLARNI ESLAGIM KELDI. TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALAR UNIVERSITETDA ENG BILIMI KUCHLI VA JON KUYDIRADIGAN O’QUTUVCHILARIM. SIZLARGA KATTOKON RAHMAT. TALABALARGA DARS BERIB CHARCHAMAYDIGAN O’QUTUVCHILARIM, O’QITGAN VA TARBIYA BERGAN TALABALAR XAR YERDA SIZLARNI ESLAYMIZ ALOQA SOXASIDA YETUK MUTAXASSISLAR BO’LIB YETISHGANIMIZ UCHUN SIZLARGA YANA BIR MARTA RAHMAT…

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲