Календарь

Февраль 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Янв   Мар »
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728  

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 18Фев
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 00:18

      

    Ушбу йиғилиш 2017 йил 17 феврал куни Катта мажлислар залида ўтказилди. Бу 2017 йил учун биринчи йиғилиш бўлиб, уни ТАТУ Ўқув ишлари бўйича биринчи проректори Файзулла Сайдакбарович Агзамов олиб борди.

    Айтиш жоизки, ТАТУ да «Ёш олимлар кенгаши» доимий равишда фаолият юритиб келган. Унга турли йилларда университетнинг энг кўзга кўринган ёш ва илмий салоҳиятли педагоглари жалб қилиб келинган. Бугунги кунда «Ёш олимлар кенгаши» нинг фаолиятига танқидий ёндашув орқали унинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлил қилинди ва кенгашнинг фаолиятини тубдан яҳшилаш бўйича янгиланган Низом, йиллик иш режаси ва  чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

    16640912_759333150883942_6440008924577906495_n

    Ф.Агзамов йиғилишда нутқ сўзламоқда

    Кенгашнинг 2017 йил учун фаолиятини ташкил қилиш бўйича котибият аъзолари сайланди ва кенгашнинг таркиби тасдиқланди. Унга кўра ТАТУ «Ёш олимлар кенгаши» нинг раиси этиб бир овоздан «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси доценти, т.ф.д., Баҳтиёр Раҳимов тасдиқланди. Раис ўринбосарлигига «Ахборот технологияларининг дастурий таъминоти» кафедраси мудири, т.ф.д., Зафар Мингликулов, Кенгаш котиби лавозимига эса «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси ассистенти Алишер Бердиевлар тасдиқландилар.

             14102272_125635577885669_813142240570375757_n               

                        Бахтиёр Рахимов                         Зафар Мингликулов                              Алишер Бердиев

                          Кенгаш раиси                               Раис ўринбосари                                      Котиб

    «Ёш олимлар кенгаши» га йўлбошчилар сифатида ТАТУ ва соҳамизнинг энг кўзга кўринган олимлари жалб қилинган бўлиб, улар қаторида 4 нафар ЎрФА академиклари Жўра Абдуллаевич Абдуллаев, Тельман Дадаевич Раджабов, Мирзаян Мирзахмедович Камилов ва Тўлқин Файзиевич Бекмуратовлар, 20 нафар профессорлардан Каххор Паттахович Абдурахмонов, Мухаммаджон Махмудович Мусаев, Хайрулла Кобулович Арипов, Тохир Гафурович Рахимов, Ришад Ниязбекович Усманов, Холиқ Содиқович Соатов, Рихси Исаходжаевич Исаев ва қатор малакали устозлар бор. Соха корхоналари билан алоқа ва хамкорликни йўлга қўйиш мақсадида 30 нафар соҳа мутаҳассислари бириктирилган.

    Йиғилишда кенгаш раиси Б.Рахимов қайта кўриб чиқилган Низом билан барчани таништирди. Сўнгра унинг бандлари юзасидан мухокама ўтказилди ва тавсиялар тингланди. Жумладан, М.Мусаев, Р.Исаев ва М.Камиловлар Низомнинг пухта ишлаб чиқилганлигини айтиб ўтдилар ва ўз таклифларини бердилар. Соха корхоналари билан хамкорлик доирасида олиб борилаётган илмий ишларни кенгаш аъзолари ўртасида ҳам ўрганиш масаласи долзарб эканлиги алоҳида белгилаб берилди.

    Р.Усманов ёш олимлар ўртасида илмий семинарларни ташкил қилиш лозимлигини, улар билан илмий натижаларга математик ишлов бериш борасидан мунтазам равишда ўқув курсалари ва семинарлар ташкил қилишга тайёр эканлигини билдирди. Т.Рахимов кенгашнинг иш фаолиятини ташкил қилишда жорий ҳаражатлар ва турли ҳилдаги техника билан жихозланган хоналар ажратилиши таклифини киритди. Шу билан бирга, кенгашнинг ўз хисоб рақами ва жамғарма фондини тузиш таклифини киритди. Соҳа корхоналари билан ҳамкорлик доирасида икки томонга ҳам қулай шартлар асосида интернет ва телефон алоқаси ҳизматларини ташкил қилишда кўмаклашиш истагини билдирди. Сўнгра раис ўринбосари З. Мингликулов «Ёш олимлар кенгаши» нинг 2017 йил иш режаси билан таништирди. Иш режасида белгиланган «Ёш олимлар кенгаши аъзоларини илмий семинар, конференция ва тадбирларда иштироки» ҳам алоҳида қайд этилди. Илмий журналларга муносиб тайёрланган мақолаларни чоп этишда моддий ва ташкилий ёрдам кўрсатиш масаласида ТАТУ рахбариятининг розилиги олинди. Иш режаси юзасидан иштирокчилардан кўплаб савол ва таклифлар келиб тушди.

    Кенгашнинг олдига биринчи галда ТАТУ ва унинг филиаллари ўртасида илмий соҳада хамқорликни яхшилаш ва жадаллаштириш вазифаси белгилаб қўйилди. Шу билан бирга «Устоз-шогирд» анъанасини ривожлантириш вазифаси, кафедраларда илмий тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва ривожлантириш масалалари ҳам кўтарилди. Кенгашнинг фаолияти юзасидан ТАТУ расмий сайтида алоҳида бўлим очиш ва унда барча ёш олимлар, кенгашнинг салохиятли таркиби ва унда амалга оширилаётган ишлар хақида батафсил маълумотлар бериш масаласи белгилаб қўйилди.

    Кенгашнинг навбатдаги йиғилиши март ойига белгилаб олинди ва унда 2 та соҳа корхонасидан мутаҳассислар жалб қилиниши ва мавжуд муаммолар борасида сухбат ўтказилиши айтиб ўтилди.

    Ўйлаймизки, бошланган ишлар 2017 йил якунига қадар ўзининг ижобий натижасини беради. Буни амалга оширишда эса биз, «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедраси ўқитувчилари ҳам ўз куч ва салоҳиятимизни тўла сафарбар қилишга тайёрмиз.

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

Один комментарий

WP_Cloudy
  • VGko пишет:

    Важнейшее событие в жизни нашего университета.

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲