Автор - Алишер Шахобиддинов в 23:24
Бундан бир неча кун аввал Infocom.uz сайтида Uzreport телеканали томонидан «Мобил алоқа: технологиялар, сифат, ҳавфсизлик» мавзусида давра суҳбати ўтказилиши юзасидан мақола эълон қилинган эди.
Бу ҳақида менга ҳамкасбим Владислав Губенко Facebook ижтимоий тармоғи орқали ҳабар берди. Шундан сўнг ушбу давра суҳбатида иштирок этиш имконият юзасидан қизиқа бошладим. Албатта, Владислав Губенко ҳам иштирок этишдан мамнун бўлишини маълум қилди. Тўғриси, бу масала юзасидан Uzreport телеканалига қўнғироқ ҳам қилдим. Маълум бўлишича, телеканал раҳбарияти Тошкент ахборот технологиялари университети ректори номига таклиф ҳати юборган экан. Бу ҳақидаги ҳабарни эшитганим заҳоти ушбу янгилик билан Владислав Губенко билан ўртоқлашдим. У ҳам 15 феврал куни давра суҳбатида иштирок этишини маълум қилди.
Шундай қилиб, ТАТУ дан мен Алишер Шахобиддинов, Владислав Губенко, Шерзод Пулатов ва Рустам Рахмонбердиевлар иштирок этадиган бўлдик.
Биз 15 феврал куни 15:00 га режалаштирилган давра суҳбатига тўлиқ таркибда ташриф буюрдик. Давра суҳбати International Hotel Tashkent меҳмонхонаси залида ташкил қилинди.
Суратда: (чадан ўнгга) Владислав Губенко (ТАТУ), Сирожиддин Усманов (ЎзР АТ ва КРВ), Шерзод Пулатов (ТАТУ), Рустам Рахмонбердиев (ТАТУ)
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, соҳа корҳоналари мутаҳассислари, мобил алоқа операторлари вакиллари, илмий-текшириш институтлари мутаҳассислари ва бир қатор бошқа соҳадан таклиф қилингандан иборат бўлди.
Жумладан, АКТР вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламов, Билайн ҚК Бош директори Дмитрий Шуков, Радиочастоталардан фойдаланишни бошқариш бўлими бошлиғи Альмира Гатаулина ва бошқалар давра суҳбатида таклиф қилинганлар қаторида бўлдилар.
Суратда: Uzreport TV бошловчиси ва таклиф этилганлар
Давра суҳбатини модератор Жахонгир Абдурахмонов олиб борди. Дастлаб кириш сўзи билан вазир ўринбосари Умиджон Агламов давра суҳбатини кириш сўзи билан очиб берди. У Ўзбекистонда мобил алоқа ва ахборот технологияларини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, бугунги кунда эришилган натижалар ва эртанги кун режалари ҳақида гапириб ўтди. Сўнгра Дмитрий Шуков, Альмира Гатаулиналар мамлакатимизда мобил алоқа ҳизматлари, технологиялар ва уларнинг инсон ҳаётидаги ўрни борасида сўз юритдилар. Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий текшириш институти лаборатория мудири Модес Магай ҳам Ўзбекистонда электромагнит нурланишларни назорат қилиш ва уларнинг меъёрлари юзасидан маълумот берди. Жумладан, Ўзбекистонда қабул қилинган руҳсат этилган нурланиш қуввати 2,5 мкВт/см2 эканлигини, бу эса дунё тажрибасида инсон ҳаёти учун энг юқори ҳавфсизликни таъминловчи қўрсаткич эканлигини таъкидлади. Сўнгра Ucell операторининг техник директори Виктор Круду, Тошкент шаҳри маҳаллаларидан бирининг раис ўринбосари Ғолиб Сиддиқов, Санитария эпидемиология ҳизмати врачи Акром Саидваккасов ва қатор иштирокчилар саволлар билан мурожаат қилдилар. Бу саволларга нафқат таклиф қилинганлар, балки ташриф буюрганлар сирасидан ҳам мутаҳассислар жавоб бердилар.
Суратда: «Ucell»ҚК техник директори Виктор Круду
Давра суҳбатида қатор масалаларга ойдинлик киритилди ва ҳалқ ўртасида мобил алоқа воситаларидан меъёрда фойдаланиш орқали ўзимизни салбий таъсирдан ҳимоялаш юзасидан тавсиялар берилди. Давра суҳбати сўнгида иштирокчилар учун фуршет ташкил қилинди. Фуршет вақтида барчамиз давра суҳбатида кўтарилган масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик.
Айтиш жоизки, бу турдаги давра суҳбатлари телевидение орқали онлайн режимда ташкил қилинса, унда юртимизнинг барча вакиллари ўз саволлари билан иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Ўйлаймизки, бундай мулоқотлар ҳам тез орада амалга ошади.
PS: Давра суҳбатида яқин дўстларимиз ва ҳамкасбларими билан ҳам учрашдик.
Аваз Хашимходжаев (ЭМММ ДУК) ва Владислав Губенко (ТАТУ)
Шерзод Пулатов (ТАТУ), Сирожиддин Усманов (АТ ва КРВ) ва Анвар Кадиров (ЭМММ)
Тимур Абидов (HUAWEI Uzbekistan) ва Владислав Губенко (ТАТУ)
Кўрсатув 17 феврал куни эфир юзини кўрди. Ундан бир нечта скриншотларни келтирамиз:
29 Апр 2017 в 20:24
Assalomu alaykum! Kafedra faoliyati doirasida saytda qilinayotgan ishlar taxsinga sazovor. Lekin, saytning sutrukturasi va dizaynini yangi ko‘rinishga keltirish kerak deb o‘ylayman. Good luck!
29 Апр 2017 в 21:41
Ваалейкум ассалом Юсуфжон. Эътиборингиз учун миннатдорчилик билдираман. Сайт структураси ва дизайни борасида фикрингизга қўшиламан. Бу борада таклифларингиз бўлса, улар борасида биз билан фикрлашинг. Бу албатта биз учун аҳамиятли бўлади.