Календарь

Февраль 2017
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
« Янв   Мар »
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728  

Статистика

Яндекс.Метрика
  • 01Фев
      

    Автор - Алишер Шахобиддинов в 22:40

      

    Бундан бироз муддат аввал мен «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар кохонасининг «Техник радионазорат станцияси» бошлиғи Анвар Кадиров билан битирувчи талабалар ва уларни ишлаб чиқаришга йўналтириш юзасидан суҳбатлашган эдим. Ушбу суҳбатда Анвар Кадиров «ЭМММ» ДУК бугунги кунда битирувчиларни амалиётга қабул қилишга тайёр эканлигини ва унда бир қатор битирувчиларга иш таклиф қилинишини ҳам айтиб ўтди.

    Шундан сўнг Анвар Кадиров талабалар билан айнан амалиётни ташкил қилиш ва уларни ишга тақсимлаш борасида учрашув ташкил қилиш таклифини берди. Бу таклифдан мамнун бўлган ҳолда камина Алишер Шахобиддинов ва Владислав Губенко тўртинчи курс талабалари билан «ЭМММ» ДУК вакиллари ўртасида учрашув ташкил қилиш юзасидан келишиб олдик.

    Мана бугун (1-февраль куни) ана шу учрашув амалга оширилди. «Телерадиоэшиттириш тизимлари» кафедрасига «Электромагнит мослашув маркази» давлат унитар корхонасининг бошлиқ ўринбосари Аваз Хашимходжаев ва «Техник радионазорат станцияси» бошлиғи Анвар Кадировлар ташриф буюрдилар.

    20170201_123623

    Суратда: Анвар Кадиров ва Аваз Хашимходжаев

    Учрашув «Рақамли телевидение» ўқув-илмий лабораториясида бўлиб ўтди. Унда «Электромагнит мослашув маркази» ДУК ва унинг ҳудудий филиалларида амалиёт ўташ истагини билдирган 17 нафар талабалар ва декан муовини Жасур Мамажоновлар қатнашдилар.

    20170201_123214

    Суратда: Аваз Хашимходжаев биритувчилар билан мулоқотда

    Аввал бошлиқ ўринбосари Аваз Хашимходжаев талабаларга «ЭМММ» ДУК ҳақида, унинг ҳудудий филиаллари ва амалга ошириладиган ишлар тўғрисида гапириб ўтди. Талабаларга ЭМММ томонидан тайёрланган журналларни тақдим қилди ва ҳар бир бўлимнинг вазифаларини ёритиб берди. Сўнгра «Техник радионазорат станцияси» бошлиғи Анвар Кадиров радиочастота ресурсларини назорат қилиш, фойдаланишга руҳсат бериш ва тегишли амалиётлар юзасидан маълумот берди. Буларнинг барчаси апрель-май ойларида ташкил қилинадиган битирув олди амалиётига жалб қилиш мақсадида амалга оширилди.

    Учрашув сунгида талабалар билан яқинроқ суҳбат амалга оширилди ва «ЭМММ» ДУК ва унинг ҳудудий филиалларида амалиёт ўташни истаган битирувчилар учун тегишли кўрсатмалар берилди.

    20170201_125353

    Суратда: Анвар Кадиров ва битирувчи Рустам Хасанбаев

    Умид қиламизки, бу учрашув «ЭМММ» ДУК ва битирувчи талабалар учун ўзаро фойдали бўлди ва фурсатдан фойдаланиб Аваз Хашимходжаев ва Анвар Кадировларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Битирувчиларимизга эса ўз касбий фаолиятларида доимо юксак чўққиларда бўлишларига тилак билдирамиз.

    Ўйлаймизки, бу  турдаги учрашувлар учинчи курс талабалари ўртасида ҳам тез орада ташкил қилинади. Ҳар қалай бунинг учун барча имкониятлар мавжуд. Асосийси, ҳохиш бўлса бас…

    Опубликовать в Facebook
    Опубликовать в Google Buzz
    Опубликовать в Google Plus
    Опубликовать в LiveJournal
    Опубликовать в Мой Мир
    Опубликовать в Одноклассники
    Опубликовать в Яндекс

    Метки:

2 комментария

WP_Cloudy
  • VGko пишет:

    К нам приходили потенциальные заказчики нашей «продукции», и только так, во время именно таких встреч, они могут оценить в полной мере качество подготовки студентов для их будущей профессиональной деятельности.

  • AzizA пишет:

    Асосийси, ҳохиш бўлса бас…

Ваш ответ

Внимание: Все комментарии модерируются, и это может вызвать задержку их публикации. Отправлять комментарий заново не требуется.


Return to Top ▲Return to Top ▲